UFC чемпиони бўлган россиялик аралаш курашчи Ҳабиб Нурмагомедов, америкалик жангчи Тони Фергюсон унинг кейинги рақиби бўлиши мумкинлигини ва америкалик у билан жанг қилиш ҳуқуқини қўлга киритган, деб ҳисоблайди. Унинг бу борадаги сўзларидан 8 сентябрь куни ESNP иқтибос келтирган.
«UFC қарор қабул қилмоқда. У чемпионлик жангига лойиқ», – деди Ҳабиб Нурмагомедов.
Шунингдек, у бундай жангнинг зўр бўлишини ва агар рус жангчиси ғалаба қозонса, UFC бошқа кимса олиб келиши кераклигини айтди.
«Фергюсондан кейин ҳеч нарса бўлмайди», – дея хулоса қилди Нурмагомедов.
Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берилганидек, Ҳабиб Нурмагомедов Дастин Порриер билан бўлган жангда ғалаба қозонди.