ОАВ: Саудия журналисти ўз қотиллигини ёзиб қолдирган

0
1655

Саудия журналисти Жамол Қошиқчи, Истанбулдаги Саудия Арабистони консуллигига ташриф буюрган ва кейинчалик ўша ерда ғойиб бўлганида,  ёнида бўлган смарт соатига  ўз қотиллигига сабаб бўлган холатни ёзиб борган. Бу ҳақда СNN телеканали сешанба куни Туркиянинг «Сабаҳ» газетасига берган интервьюсида маълум қилган-деб хабар беради “Независимая газетаси” ўзининг интернетдаги саҳифасида.

Газета маълумотларига кўра, бинога киришдан олдин, журналист соатининг аудио ёзув функциясини фаоллаштирган. Натижада, қурилма сўроқ қилиш, қийнаш ва ўлдириш жараёнини қайд этиб борган.  

Таъкидланишича, овозли файллар Қошиқчи ўз қаллиғида қолдирган телефонига юборилиб турилган ва ўз навбатида «булутли омбор”даги ўзининг аккаунтида ҳам сақланиб қолинган.

Газета маълумаотларига кўра, Саудиялик ваколатли шахслар “ақлли соат»ни пайқаб қолишган ва ёзувларни ўчиришга ҳаракат қилишган. Қурилмани қулфдан чиқариш учун улар қайта-қайта нотўғри паролларни киритганлар.

“Сабаҳ” газетаси қайд этишича, Саудия Арабистони расмий вакиллари бир нечта товуш файлларини ўчириб ташлашган. Газетага кўра, улар Қошиқчининг бармоқ излари ёрдамида қурилма очилганидан кейин, буни амалга оширишга мувофақ бўлишган.  

Бироқ, Apple Watch “ақилли соат» ишлаб чиқарувчининг вакили, CNNга соатни бундай тарзда очолмаслигини айтган, чунки унда бунақа функцияни ўзи мавжуд эмаслигини маълум қилган.

Пайшанба куни «Вашингтон Пост» газетаси хабарига кўра, Турк ҳукумати вакиллари АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига , йўқолган журналист консулликда ўлдирилганлигини исботловчи видео ёзувни намойиш қилишган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг