Деҳлида мусулмонлар яшайдиган ҳудудлар вайронага айлантирилмоқда. 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 200 киши яраланди, масжидлар вайрон қилинди (видео+фото)

0
27488
Фото:theins.ru

Ҳиндистон пойтахти Деҳлида учинчи кун давом этаётган исломга қарши ҳунрезликлар натижасида камида 23 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ББC хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, ўзаро тўқнашувларда жами 189 киши жабрланган. Ҳиндлар ва мусулмонлар бир-бирини ҳужумларда айблашмоқда. Мусулмонлар зўравонлик таҳдиди остида, ҳиндларнинг диний шиорларини бақиришлари талаб қилинаётганидан шикоят қилмоқдалар ва буни бажармаганидан кейин мусулмонлар калтакланмоқдалар.

Камида иккита масжид вайрон қилинган.

Ўтган йилнинг декабрь ойидан бери Ҳиндистон пойтахтида тартибсизликлар давом этмоқда. Бунга сабаб қўшни давлатлардан келган муҳожирларга диний мансублиги бўйича фуқаролик олиш тўғрисидаги қонун қабул қилинганлиги бўлганилиги айтилмоқда.

Бироқ, ҳозирги норозилик намойишлари сўнгги 15 йил ичида энг оммавийсидир, дея қайд этмоқда маҳаллий ОАВ. Уларнинг хабари беришига кўра, воқеалар ижтимоий тармоқларда фотосуратлар ва видеолар билан тасдиқланган. Ҳиндулардан иборат оломон қуролсиз одамларни калтаклашаётгани ва ҳатто улар орасида журналистлар ҳам борлиги айтилмоқда. Бир гуруҳ ҳундулар таёқлар, темир симлар ва тошлар билан қуролланган.

В Дели громят мусульманские районы. Погибли более 20 человек, пострадали 200, разрушены мечети

В Дели громят мусульманские районы. Погибли более 20 человек, пострадали 200, разрушены мечети

Хунрезликларнинг фақат учинчи куни Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди томонларни тинчликка чақирди. Унинг сўзларига кўра, у вазият билан танишган ва полиция нормал ҳолатни тиклаш устида ишламоқда экан. Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот кучлари тартибсизликлар авж олган ҳудудларни тўсишмоқда.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг