Cмартфон орқали кузатув: қандай билиш ва чора кўриш мумкин

0
3332

Тан олиш керакки, кўпчилигимиз ҳаётимиз давомида смартфон орқали кузатилаётганимиз хақида бир марта бўлса ҳам сезганмиз. Батареянинг кутилмаганда қизиши, суҳбат вақтидаги ғалати шовқинлар ёки номалум рақамдан “индамас” қўнғироқлар – буларнинг барини айғоқчиликга ағдаришимиз мумкин.

Сизни ким кузатиши мумкин?

Деярли барча мамлакатларда алоқа операторлари махсус хизмат билан ҳамкорлик олиб борадилар ва тегишли сўровга биноан абонентларнинг маълумотларини тақдим қиладилар. Худди шу ишни «Google» каби йирик корпорациялар ҳам шу ишни, яъни яна «сўровга биноан» амалга оширадилар.

Агар сиздан фирибгарлик юзасидан ёки бошқа жиноят бўйича шубҳа қилинаётган бўлса, ёки сиз давлат сирига оид хабар мавжуд бўлган «амалдор» бўлсангиз, суҳбат ёки ёзишмаларингизни кимдир таҳлил қилади, деган эҳтимоллик ортади.

Агар сиз онангизга VPN қандай ўрнатилиши хақида айтиб берувчи, дўстларга торрент учун ҳаволалар жўнатувчи оддий инсон бўлсангиз, сизни хеч қандай «жаноб майор»га қизиғингиз бўлмайди.

Сизнинг сартфонингизни банк карталарингиз ёки хизматлардаги паролларингизга қизиққан ёвуз ниятли фирибгарлар ҳам кузатиши мумкин. Сабаби, улар операторлар орқали сизнинг маълумотларингизни қўлга кирита олмайдилар, демак, смартфонга фақат зарарли дастурлар орқали кириш мумкин. Бунга мисол қилиб, қарзини ундирмоқчи ёки хатто сиз орқали бошқаларнинг ҳам пулини «қоқиб» олмоқчи бўлган пул йиғиш агентликларини келтириш мумкин.

Ёки бўлмасам, яқин инсонлар томонидан сизнинг катта миқдордаги пулни беркитаётганингиз хақида шубҳа бўлса, «билдирмасдан» кузатиши мумкин. Бунинг учун, масалан сизга кимдир қўнғироқ қилганида, жавоб бермасангиз, қўнғироқларни қайта манзиллашни (переадресация) орқали ўз телефонига киришни ёқиб қўйган бўлиши мумкин.

Шахсий ҳаётингизга смартфонингиз орқали берухсат кириш: нима қилиш керак? Фото: Vice

Смартфонингиз орқали кузатилаётганингизни қандай билса бўлади?

Суҳбат пайтидаги батарея қизиши, ёмон алоқа, смартфоннинг кутилмаганда юкланиши каби машхур «жумла»ларни ҳаёлдан чиқариб ташлаймиз, булар жосуслик кўринишлари эмас. Бу смартфонингизни сервис марказига олиб бориш кераклигини билдиради.

Махсус хизмат кузатаётганлигини билишнинг деярли имкони йўқ. Фақатгина ўашанқа жойда ишловчи танишингиз бўлмаса албатта. Агар уларга жуда керак бўлсангиз, телефонни ташлаб юборсангиз ҳам сизни бошқа йўллар билан «топиб» олишлари мумкин.

Қўнғироқларингиз ва овозли хабарларингиз бошқа рақамга йўналтирилганлиги (переадресация) қилинганлигини текшириш учун махсус кодлар мавжуд.

– Буни билиш ҳамда телефонингизда хабарлар ва қўнғироқларни қайта манзиллаштириш ёқилганлигини текшириш учун махсус USSD код – *#21# мавжуд;

– Қайта манзилланган рақамни билиш учун *#62# теринг.

Кодни тергандан сўнг, одатда оператор рақамларидан бири кўринади. Ким билади, балки яқинларингиздан бирининг телефон рақамини кўриб қолишингиз мумкин.

Агар қайта манзиллаш созланмасидаги бирор нарса ёқмаса, созланмани дастлабки холатига қайтаришингиз (Сброс) мумкин. Бунинг учун ##002# USSD сўровини юбориш кифоя ва барча созланмалар бекор бўлади.

Фото: depositphotos

Қандай қилиб, кузатиш ва шахсий маълумотлар йўқолишини олдини олиш мумкин

• Смартфон созланмасида парол ёрдамида экран қулфини ёқиб қўйинг ва бу 123456 ёки тўғилган йилингиздан мураккаброқ рақамлар бўлсин. Умуман олганда мураккаб паролдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ;

• Дастурларни фақатгина AppStore (ios) ва GooglePlay (android) иловалар маконидан юкланг, хеч қандай «шубҳали» сайтлардан кўчирманг;

• Антивирус ўрнатиб, даврий тарзда икки ойда бир зарарли дастурлар бор ёки йўқлигини билиш учун текшириб туринг;

• Ижтимоий тармоқда телефон рақамингиз, электрон почтангиз ва иш жойингиз каби маълумотларни барчасини юкламанг. Бу албатта сизни бутунлай хавфсизлигингизни таъминламайди, лекин бошқа тарафдан ўзингизни ортиқча эътибор тортишнинг нима кераги бор?

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг