Миллионларга муҳтож афғонистон коллежларини Америка молиялаштиради.

0
1940

Афғонистон пойтахтида инглиз тилига ихтисослаштирилган Америка университети жойлашган. Бу университетидаги кўплаб тадқиқотчиларнинг бири шуларни такидлади: «Агар Америка Қўшма Штатлари ҳукумати ҳар бир Афғонистон битирувчисини Қўшма Штатлардаги коллежларга юбориш учун пул тўласа, молиялаштириш муаммосига қараганда камроқ маблағ сарфлайди».

Ўтган ўн йил мобайнида университет 1,281 афғон кадрларни етишитириб чиқарди, бу ҳар бир АҚШ солиқ тўловчиларига 126 минг долларга ёки умумий 162 миллион долларга тушди.

Ҳозирда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ва Афғонистонни қайта тиклаш бўйича махсус инспекторларнинг сўзларига кўра, университетда бўлиб ўтган тергов ишлари натижасида 63 миллион долларга тенг бўлган суммани аниқлай олмаганларидан сўнг, бу университет келажаги таҳдид остида қолмоқда.

Натижада, ўтган йили ҳар икки ташкилот терговчилари томонидан университетнинг ҳар қандай давлат маблағини олиш ҳуқуқидан воз кечиш, уни тўхтатиб қўйиш ёки лавозимдан олиб ташлаш жараёнини рад этиш учун расмий ташаббус бўлди.

Кейинчалик, ушбу ташаббусга вақтинчалик тўсқинлик қиладиган келишувга эришилди. Бироқ, одатда A.U.A.F. деб номланувчи университет, бу пулларни қаерга сарфланганини аниқлаш учун жиноий тергов ва суд текшируви остида қолмоқда.

Университет, Афғонистонда АҚШ ҳукумати томонидан амалга оширилган энг юқори даражадаги ривожланиш лойиҳаларидан биридир. Қўшма Штатлардаги расмийларнинг фикрига кўра, Университет кутилган ютуқларга эриша олган.

Манба: Битирувчиларнинг кўпчилиги шаҳарча ичида бўлиб, 2016 йилда жангарилар университетга ҳужум қилишган. Kiana Hayeri махсус The New York Times учун

«Университетнинг асосий мақсади Афғонистондаги ёшлар учун америкача услубдаги таълимни таъминлашдир ва у жуда муваффақиятли бўлди», деди агентлик вакили Том Бобил. «Талабалар жамоаси таниқли, ғайратли шахслардан ташкил топган ва унинг битирувчилари ҳозирги Афғонистон ҳаётининг барча соҳаларида ҳам давлат, ҳам хусусий секторда кўпроқ таъсир ўтказмоқда».

A.U.A.F.га кўра, талабаларга обрўли стипендиялар тақдим этилади. Масалан бу йил Фулбрайтнинг нуфузли стипендиялари 76 нафар битирувчига топширилди, бу эса бутун дунёдаги бошқа университетлардан кўра кўпроқ.

Жаноб Бабингтон терговчилар томонидан аниқланган молиявий ва бошқарув муаммолари жиддий эканини эътироф этди, аммо у, университетнинг бюджетини қоплайдиган АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштирилаётган маблағ ҳали ҳам муҳокама қилинаётганини айтди.

«U.S.A.I.D. шартномани 2020 йилга қадар узайтирилиши учун A.U.A.F. билан музокаралар олиб бормоқда » деди у.

Жаноб Бабингтоннинг сўзларига кўра, агентликнинг шартномаси жума куни тугайди, аммо июнь охиригача вақтинча молиялаштириш имконияти мавжуд.

29 март куни Университетнинг раиси Девид Седней АҚШ расмийлари талаб қилган маъмурий битимни имзолади. Унда университет келгусида давлат молиялаштирилиши шарти сифатида бюджетлаштириш, бошқарув ва назорат қилиш соҳасида жиддий ислоҳотларни амалга оширишни ваъда беради, шу билан бирга бу битим жиноятларга йўл қўймайди.

Шартнома, U.S.A.I.D. Бош инспектори Анне Калварез Барр «мониторинг ва текшириш учун кучли механизмларни ўрнатди. A.U.A.F. солиқ тўловчилар долларига ишониш учун қабул қилишлари керак «.

Университетда кўплаб етакчилик ҳаракатларига эга турғун тарих бор эди. 2016-йил августда Толибон ҳужуми натижасида камида етти нафар талаба ва олти нафар соқчилар ҳалок бўлди. Ушбу ҳужумдан бир неча ҳафта олдин Толибон Ҳаққоний тармоғи икки нафар университет профессори – австралиялик ва америкаликни ўғирлаб кетган; иккаласини ҳам асирликда сақламоқдалар.

Манба: Университет директори Девид Седнининг очилиш маросимида чиқиши. Унинг айтишича, университет тадқиқотлари унинг ютуқлари эмас. Kiana Hayeri махсус The New York Times учун

Ўтган йилнинг ноябрь ойида университет директорлар кенгаши раиси Абул Ҳуда Фаруки исмли америкалик бизнесмен текширувлардан бироз аввал кутилмаганда истеъфога чиқди. Унинг Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларига озиқ-овқат ва моддий-техника таъминоти бўйича шартномаси билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилган.

Афғонистон бўйича махсус инспектор ва Қўшма Штатлар Бош инспекторининг офиси маълум қилишича, бир неча йил илгари улар билан боғланган информантлардан кейин университетга қўшма жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Бироқ улар ҳеч кимга қарши жиноий иш қўзғата олмадилар.

Ўтган йили терговчилар Университет фаолиятини тўхтатиб туриш ёки келгуси ҳукумат маблағларини олишни тўхтатишни тавсия қилишганди. U.S.A.I.D. бунинг ўрнига маъмурий келишувга қарор қилди, иккала агентликнинг терговчилари истар истамас бу келишув таклифига рози бўлганларини айтдилар.

Мудофаа вазирлигининг собиқ ходими ва университетнинг собиқ президенти жаноб Седни, Фаруки истефосидан кейин директорлар кенгаши раиси лавозимини эгаллаган, ва терговчиларнинг хавотирларини пасайтирган.

«Бир қатор маъмурий битимларда энг юмшоқ келишувларимиз бор. Бу тартибга солувчи жараёндир. Бизни фаолиятимизни тўхтатишмади, ҳеч қандай фирибгарлик, молиявий номутаносиблик топилмади ёки тўловларни қайтариш талаби қўйилмади», деди у.

У, шунингдек, Конгрессга берган охирги ҳисоботида, расмийларнинг «2012 йилдан буён 63 миллион доллардан ортиқ йўқотган» деган сўзларига эътироз билдирди.

«A.U.A.F.да ҳеч қандай пул “йўқолмаган” «, дейди жаноб Сидней. A.U.A.F. АҚШ ҳукумати томонидан олинган барча пулларни қонуний сарф қилган нотижорат ташкилотдир.» деб қўшимча қилди у.

Шунингдек, жаноб Сидней, давлат инспекторлари университетнинг ўқув корпусида ёки интервью залида ўзи билан учрашишга муваффақ бўлишмаганини айтди. Унинг қайд этишича, Толибоннинг университетга ҳужуми натижаси келиб чиққан реконструкция муаммолари, университетни тезда янги, кўп қаватли мактабга кўчиришга мажбур қилди.

«Биз Сигарни ва бошқа ташкилот ёки шахсни университет билан қандай алоқада бўлишини кутамиз, нима учун A.U.A.F. Афғонистонга юборилган барча маблағлардан масъулият билан фойдаланиш орқали сарфлади», деб Афғонистон бўйича махсус инспекторга мурожаат қилди у.

Манба: Ўтган ўн йил мобайнида 1300 нафар битирувчиларни чиқарган университет, АҚШ ҳукумати томонидан Афғонистонда амалга оширилган энг юқори даражадаги ривожланиш лойиҳаларидан биридир. Kiana Hayeri махсус The New York Times учун

Сидней, ўн йиллар мобайнида Афғонистонга фойда келтирадиган синфлар, ётоқхоналар, лабораториялар, ҳисоблаш ускуналари ва бошқа жисмоний активлар билан мукаммал институт қурганини айтди. Ҳисоботда Қўшма Штатлар ва Афғонистон университетнинг мавжудлигидан қандай фойдалар олгани ҳақида гап кетган жойларда, бу маблағлар тўғрисида ҳеч қандай эслатма йўқ эди.

Бош инспектор Жон Сопкони айтишича, терговчилар ва U.S.A.I.D. вакиллари аввалги 28 та тадқиқотлар ва университет текширувлари кўриб чиқди. Улар изсиз йўқолган пуллар ҳақида маълумот сўрашганда ректор кабинетининг ўзида қаршиликка дуч келишган.

«Афғонистоннинг давлат пудратчилари ва грант ташкилотларини етти йил давомида тергов қилиш натижасида бу мен кўрган энг ёмон терговлардан бири бўлди», деди жаноб Сопко.

Унинг агентлиги университетнинг 63 миллион доллар йўқотганлигини даъво қилганида, у, бу пулларга тегишли қайдлари жуда ёмон ва тушунарсиз аҳволда экани аниқланди, шунинг учун бу пулларга нима бўлганини аниқлаш мумкин эмас эди. Бу сумма U.S.A.I.D. ва Мудофаа вазирлигининг 2006 йилдан буён университетга ажратган грантларининг учдан биридан ортиқ қисмидир.

«Амалдорларни ваколатини тўхтатиб туриш ёки лавозимидан олиб ташлаш амаллари жиддий масала. Грантлар ва ёрдам оламида бу жазо ўлим жазоси ҳисобланади», деди жаноб Сопко. «Албатта, биз ушбу университетнинг омон қолишини истаймиз, лекин агар у ушбу бошқарув услубига мос келадиган бўлса, ҳамма нарса тўғри бўлади ва ташвишланадиган ҳеч нарса қолмайди».

Манба: Университет келгусидаги давлатни молиялаштириши учун шарт-шароит яратиш сифатида, муҳим ислоҳотларни амалга оширадиган маъмурий битимни имзолади. Kiana Hayeri махсус The New York Times учун

U.S.A.I.D.нинг расмий вакиллари университетни келгусида молиялаштириш маъмурий битим доирасида унинг муҳим тараққиётига боғлиқ эканини айтди. U.S.A.I.D. администратори Марк Грин бу хавотирларни 29-апрель куни жаноб Саднейга ёзган мактубида таъкидлаган, бу ҳақида агентлик пайшанба куни эълон қилди.

«Мен Васийлик кенгашининг АҚШ солиқ тўловчиларининг масъулиятли бошқарувига ва A.U.A.F.ни мустақил, барқарор муассаса сифатида биламан», деди Грин.

Администраторнинг айтишича, агар ҳозирги музокараларда университетни яна бир йил давомида молиялаштиришни келишилса, «бу мен тасдиқлайдиган сўнгги келишув бўлади», дейди Грин. У келгусида ҳар қандай молиялаштиришни рақобатбардош савдоларга сарфлашини таъкидлади, яъни кейинги йил университет молиялаштирувчи бошқа ташкилот ғалаба қозониши мумкинлигини англатади.

Жаноб Барр, U.S.A.I.D. Бош инспекторининг айтишича, унинг идораси «бу масалада ҳушёр туради». A.U.A.F.нинг жавоблари бизнинг хавотирларимизнинг жиддий хусусиятига самарали жавоб бўладими, йўқми буни вақт кўрсатади».

Жаноб Сопко шунингдек, агентлик ўзининг жиноий текширувини давом эттираётганини ва университетнинг давлат томонидан молиялаштирилишига қандай баҳо бергани ҳақида ҳам айтган.

U.S.A.I.D. расмийлар олий ўқув юртларида сарфланган харажатларни юқори баҳоладилар.

«Ҳар қандай янги институтни ишга туширганингизда, харажатлар юқорироқ бўлади», дейди жаноб Бабингтон. «Афғонистондаги муассасаларда таҳсил олаётган афғонлар ҳам маҳаллий алоқаларни сақлаб қолиш, иш топиш имкониятларини қидирмоқдалар ва охир-оқибат Афғонистон иқтисодиётига ва жамиятига ҳисса қўшадилар. Бизнинг мақсадимиз ҳам аслида шу».

Сиднейнинг айтишича, университетнинг асосий мақсади тадқиқот ютуқларига қаратилган эмас. «Университетнинг илмий дастури ўз тарихида энг яхши шаклда. Талабаларнинг эришган ютуқлари ҳар қачонгидан юқори».

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг