Бир асрдан кўпроқ вақт давомида Россия империяси Аляска ва унинг атрофидаги қўшни оролларга эгалик қилди, сўнгра бундан 151 йил муқаддам Александр II бу ерларни АҚШга 7 миллион АҚШ долларидан кўпроқ пул эвазига бой бериб қўйди ва 1867 йил 30-март куни Вашингтонда сотиш бўйича келишув имзоланди.
Бошқа таҳминларга кўра, Аляска сотилмаган, аксинча 100 йилга ижарага берилган, лекин ўртоқ Хрушев 1957-йилда америкаликларга хақиқатдан совға қилиб юборди. Бундан ташқари, келишув бўйича тўлов учун олтин ортилган кема Россияга келишда чўкиб кетган бўлиб, баъзиларнинг фикрича, шу сабабли ярим орол халигача Россияга тегишли.
Россия Аляскани қандай қилиб қўлга киритди ва қўлдан чиқарди
Аляска билан боғлиқ бўлган тарих кўп йиллар давомида ноаниқлигича қолди. Жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Бошқа қитъа қисми Россия таркибига кириши, ерни сотиш қарори, баъзи ерлар сотувидан 30 йил ўтиб, 200 миллион доллар олтин қўлга киритилиши қандай содир бўлди?
Шолғом ва картошка етиштириш
1741 йили келиб чиқиши Даниядан бўлган россиялик машҳур сайёҳ Витус Беринг, Евросиё ва Шимолий Америка ўртасидаги бўғозни кечиб ўтиб (мазкур жой номи унинг исми шарафига берилган), Аляска қирғоқларини кашф қилган биринчи одам бўлди.
Ярим асрдан сўнг, у ерга савдогар ва денгизчи Григорий Шелихов бориб етди ва туб аҳолига шолғом ва картошка етиштириш ва бошқа нарсаларни ўргатди. Шу вақтдан бошлаб, Аляска биринчи тадқиқотчи сифатида Россия империясига тегишли бўлиб, аҳоли императорнинг хос вакилларига айландилар.
Ҳиндулар ҳужуми
Ерлари тортиб олинган, камига шолғом ейишга мажбур бўлган Ҳиндулар норози бўла бошладилар. Норозилик ифодаси сифатида улар 1802 йили Шелихов компанияси ва унинг ҳамкорлари томонидан асос солинган Михаил қўрғонини, черков, бошланғич мактаб, устахона ва қуроллар омборини ёқиб юбордилар. Уч йилдан сўнг, русларнинг яна бир таянч пункти ёқиб юборилди. Ҳиндуларни бунда америкалик ва англиялик тадбирорлар қўлламаганларида, улар бу ишни қила олмас эдилар.
Бирор нарса чиқиб қолар
Аляскадан пулни олиб чиқиб кетиш жадаллашди: калан териси олтиндан қиммат эди. Тадқиқотчилар хасисликлари ва узоқни кўра олмаганликлари туфайли, 1840 йилга келиб, нодир ҳайвонлар яриморолда деярли қолмади. Тўғри, бу вақтга келиб, Аляскада олтин ва нефть манбалари топилди. Айнан шу сабабли, ғалати бўлса ҳам, мазкур ердан тезроқ кетиш учун асосий туртки бўлди.
Шундан сўнг, Аляскага америкалик тадқиқотчилар тез тез келадиган бўлишди, тадқиқотчилар ортидан ҳарбийлар ёки ундан ҳам ёмони, англияликларнинг келиш эҳтимоли сабабли, рус ҳукумати у ерлардан шу тарзда чекина бошлади. Урушга эса империя тайёр эмас, Аляскани бериб юбориш эса, ғирт ахмоқлик эди.
Машаққат эвазига қўлга киритиш
Аляскани сотиш хақидаги дастлабки фикр Россия денгиз штаби бошлиғи, император Константин Романовнинг укаси томонидан илгари сурилди. Бу таклифни мутлақ хоким Александр II ҳам мақуллади ва 1867 йилнинг 3 май куни АҚШнинг денгиз бўйи ерларини 7.2 миллион долларга (хозирги кунда 119 миллион тиллага тенг) сотиш хақидаги шартномани имзолади. Ўрта ҳисобда барча мулклари билан бир квадрат километр учун нарҳ ўртача тўрт ярим долларга тўғри келади.
Шартга кўра, Шартнома АҚШ Конгрессига юборилди. Халқаро ишлар бўйича қўмита (қўмита вакиллари сифатида юқоридаги расмда тимсолларни кўриш мумкин) машаққат билан қўлга киритилган натижа ҳолати бўйича мақсадга мувофиқликнинг шубҳалилигини билдирди, бунинг сабаби мамлакатда эндигина фуқаролик уруши тугаган эди. Шунга қарамай, шартнома расмийлаштирилиб, Аляска тепасида юлдузча – чизиқчали байроқ ҳилпиради.
Эдик, пуллар қаерда?
Россиянинг Вашингтондаги элчихонасининг ишончли вакили Барон Эдуард Стекль 7 200 000 АҚШ доллари миқдори ёзилган чекни қабул қилиб олди. 21 000 АҚШ долларини ўз меҳнати учун, 144 000 АҚШ долларини эса шартномани тасдиқлаш учун овоз берган сенаторларга ваъда қилинган пора сифатида берди. Қолган қисмини банк ўтказмалари ёрдамида Лондонга жўнатди.
Бу пуллар эвазига сотиб олинган олтин тахламлари Петербургга келтирилди. Валютани дастлаб фунтга, кейин олтинга айлантириш натижасида, тахминан бир ярим миллион доллар йўқотилди.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Олтин тахламлари ортилган «Оркни» кемаси Россия пойтахтига келиш йўлида чўкиб кетди. Юкни рўйхатдан ўтказган компания ўзини банкрот деб элон қилиб, зарарни фақат қисман қоплади. Шундан буён, оролда олтин васвасаси бошланган бўлиб, 30 йил ичида фақатгина 200 миллион долларлик олтинлар топилган.