Футбол юлдузи Пол Погба қандай қилиб мусулмон бўлганини айтиб берди

0
2788

Манчестер Юнайтед жамоасининг франциялик юлдузи Пол Погба,
Тhе Тiмеs газетасига интервью бериб, Исломни танлаганлик сабабларини бирма-бир санаб берди.

Мусулмон бўлганидан сўнг ҳаётга бўлган қарашлари ўзгарганини ошкор қилишдан тортинмаган ёш футболчи, Ислом туфайли зеҳни очилиб, янада яхшироқ инсон бўлгани хақида таъкидлади.

Футболчи, исломни 20 ёшларида қабул қилди. Бир гал дўстлари билан дуо қилгач роҳатлангани, ўзини жуда хотиржам ҳис этгани ва шундан кейин мусулмон бўлганини шундай изоҳлади:

«Жуда кўп мусулмон дўстларим бор эди. Доим бирга суҳбатлашиб турардик. Ўзимни бир неча масалада сўроққа тутдим. Кейин изланиб, тадқиқ қила бошладим. Дўстларим билан бир марта бирга дуо қилдик ва ўзимда бошқача нарсаларни ҳис этдим. Ўзимни ҳақиқақатда яхши ҳис этардим ўша лаҳзаларда. Ўша кундан бери давом эттиряпман. Кунда 5 вақт намоз ўқишингиз зарур. Бу ислом асосларидан биридир. Ислом мени ўзгартирди. Ҳаётда бир нималарни англаб етдим. Ҳамма нарса учун шукр қилишим кераклигини тушундим. Онам мусулмон бўлишларига қарамай мен мусулмон эмасдим. Бироқ ҳамма нарсага ҳурмат кўрсатган ҳолда улғайдим.»

Ибодатларнинг исломдаги ўрни ва аҳамиятидан жуда яхши воқиф бўлган Погба, ибодат бир маънода шукр қилиш эканини таъкидлади. Шунингдек футбол юлдузи охират ҳаёти ҳақида кўпроқ фикр юрита бошлаганини изоҳлади. Ибодат қилиш сабаби афв тилайсан ва соғлиғинг, эга бўлган ҳамма нарсанг учун шукр қилишингдир.

Шу йил Рамазонда Курт Зоума билан бирга Маккага ҳаж ибодатлари учун борган Пол Погба, мусулмон бўлгач ҳамма нарсага эътиборли бўла бошлаганини, замонавий ёшларга тескари ҳолда алкаголь истеъмол қилмаслигини айтди.

Ниҳоят ғарб медиясига бўлган қарашларини ифода этган футболчи, «Ислом ҳамма ўйлаганидай тероризмга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Медияда эшитганимиз нарсалар умуман бошқа. Ислом жуда гўзал дин. Танишингиз керак. Ислом, бутун инсониятга ва ҳамма нарсага ҳурматдир», деди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг