Арманистон ва Озарбайжон Тоғли Қорабоғдаги урушни вақтинча тўхтатишга келишиб олдилар

0
1579
Фото: AP

17 октябрь куни Арманистон ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлари “гуманитар сулҳ” тузишга келишиб олдилар. Унга кўра, якшанба кунидан бошлаб икки мамлакат ўт очишни вақтинча тўхтатдилар.

Арманистон ва Озарбайжон ўртасида Тоғли Қорабоғ ҳудуди сабаб юзага келган ҳарбий тўқнашувлар деярли уч ҳафтадан бери давом этиб келмоқда. Шанба куни тузилган вақтинчалик сулҳ мазкур урушни тўхтатишга бўлган иккинчи уринишдир. Бундан олдин ҳам Арманистон ва Озарбайжон вакиллари Москвада учрашиб, ўт очишни тўхтатишга келишгандилар. Лекин, томонлар унга амал қилмадилар ва уруш давом этаверди.

«Арманистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси гуманитар сулҳга келишиб олдилар. У маҳаллий вақт билан 18 октябрь, соат 00: 00 дан бошлаб кучга киради” дея хабар берди Арманистон ташқи ишлар вазирлиги шанба куни кечқурун.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазири ҳам баёнот бериб, ушбу маълумотларни тасдиқлаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг