Россия Яқин Шарқдаги кенг кўламли қуролли можаро ҳақида огоҳлантирмоқда

0
1829
Манба: Yarkir

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жума куни Яқин Шарқдаги кенг кўламли қуролли можаро ҳақида огоҳлантирди.

Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган БРИKС мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Лавров АҚШнинг Эронга қарши ҳаракатлари Форс кўрфази минтақасида кескинликни авж олишига олиб келганини айтди.

“Вазият хавфли нуқтага етди, бу кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршилик хавфига олиб келди. Бунга йўл қўйиб бўлмайди” деди.

Вашингтон ўтган йили 2015 йилдаги ядро битимидан бир томонлама воз кечганидан бери АҚШ ва Эрон ўртасида кескинлик авж олди. Ушбу битим Теҳрон ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий беш аъзоси, шунингдек Германия ва EИ ўртасидаги узоқ давом этган музокаралар натижаси бўлган эди.

Лавров Эронни тинчланишга, Буюк Британия, Франция ва Германияни Эрон ядровий битими бўйича мажбуриятларини бажаришга чақирди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг