“Тиканли симлар ортидаги болалар”

0
1574
манба: livejournal

Финляндия мустамлака зонасида Иккинчи Жаҳон уруши пайтида бўлган инсонларнинг хатлари ва хотиралари сақланиб қолган. Совет даврида ҳам, ҳозир ҳам оммага эълон қилинмаган хатлар.

Шундай қилиб, ўша хатлар ва гувоҳликлар берган маълумотларга кўра – Совет халқининг «босқинчилар пошнаси остида» азоб-уқубатлари шу қадар чидаб бўлмас экан.

Ишчилар Финланд маркаларида иш ҳақи олишиб, бунинг эвазига қониқарли ҳаёт кечириб юришган бир пайтда, совет аёллари мўжизавий яшаш шароитида сармаст эдилар. Аммо совет аёлларининг бу ҳолати Европа мамлакатлари учун ҳайратланарли ҳолат эмас эди.

Совет Карелиясининг «бахтли» фуқаролари, аксарият ҳолларда, ҳали ҳам яшаш жойларида қайта тикланган ёғоч саноат корхоналарида ўрмонни кесишга киришдилар. Айнан ўша ердан қариндошларига хат ёзилган, у ердан «нажот топганлар». Аммо советлар бу ҳолатни ҳам назоратдан четда қолдиришни истамадилар. Шу сабабли, “зарарли” хатлар оқими энг ишончли тарзда тўхтатилди – уларнинг барча муаллифлари, юмшоқ қилиб айтганда, ёзишмалар қийин бўлган жойга юборилган эди.

Шу билан бирга, Финландия концлагерларида ётган камбағал совет болаларининг тиканли сим ортидан маъюс ҳолатда қараб турганларининг суратлари ҳам мавжуд. Ўша расмдаги болаларнинг вазиятини, уларнинг кўзларидаги дардларини ҳеч бир монтаж устаси тасвирлаб беролмайди.

Энг муҳими шундаки, совет тузумининг қаттиқ норозилигига қарамай, Финландияликлар ишғол қилинган аҳолига ўз ҳукуматларидан кўра кўпроқ инсонпарвар муносабатда бўлишган. Бу ҳолат бахтсиз ва қул сифатида қаралган ҳибсдагилар учун ғалати эди, аммо финлар учун одатий, оддий маданиятли одамлар учун мутлақо табиий эди.

Лагердаги ҳаёт ёввойи табиатга ўхшар эди. Бу ерда одамлар энг муҳими – яшаш кераклигини тушунардилар.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг