Москвадаги суд блогерни хавфсизлик кучлари болалари ҳақидаги твити учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилди

0
1573
Манба: Эхо Москвы

Москванинг Пресненский туман суди блогер Владислав Синицани беш йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди. Ҳимоячи ҳукм устидан шикоят қилмоқчи.

Пресненский суди 3 сентябрь, сешанба куни блогер Владислав Синицани беш йилга умумий тартибдаги колонияда жазога ҳукм қилди. У «ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қарши нафрат ва адоватни қўзғаш»да айбдор, деб топилди. Бу ҳақида DW агентлиги хабар бермоқда.

2019 йилнинг, 31 июлида Владислав Синица ўзининг Twittеr микроблогида қуйидаги иборани ёзди: «Улар ёқимли, бахтли оилавий суратларга қарашади, геолокацияни ўрганишади, кейин жасур ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимининг боласи бир кун мактабдан келмайди». Тергов ушбу нашрни экстремистик деб ҳисоблади ва Пресненский судига блогерни ҳибсга олиш тўғрисидаги илтимосномаси билан суд томонидан 2019 йил 5 августда қарор чиқарилди.

Терговчиларга кўра, ушбу нашр «кенг доирадаги одамларни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг болаларига қарши зўравонлик характеридаги хатти-ҳаракатларга чақирган». Блогернинг ўзи қўйган твитини тан олди, аммо айбини тан олишдан бош тортди ва бўлаётган ишларни «бемаънилик»,  деб атади.

Синицанинг адвокати ҳеч қандай жиноят мавжуд эмаслигини таъкидламоқда. Ҳимоячининг сўзларига кўра, твитда «мурожаат эмас, балки буларнинг барчаси нимага олиб келиши мумкинлиги ҳақида фикрлар» мавжуд, холос. Синица ўзининг мунозарали постини Тwittеr’да 27 июль куни Москвада хавфсизлик идоралари томонидан қатағон қилинган Москва шаҳар Думасига адолатли сайловлар ўтказиш учун ҳукумат томонидан мувофиқлаштирилмаган мухолифат намойишидан кейин Twitter’да эълон қилган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг