Хавфли гўзаллик: Британия ўсмирларнинг лабини ботекс қилдиришини таъқиқламоқчи

0
1794
Фото: GETTY IMAGES

16 октябрь куни британиялик сиёсатчилар 18 ёшгача бўлган қизларнинг лабларини ботекс ва пломба қилдиришларини таъқиқлашга чақирдилар. Сиёсатчиларнинг фикрига кўра, телевизион кўрсатувлардаги юлдузлар мактабда ўқийдиган қизларнинг ўз юзларида хавфли бўлган операцияларни қилдиришларига сабаб бўлмоқда.

Британиялик сиёсатчилар болаларнинг қонуний тарзда косметик жарроҳлик амалиётини ўташлари ғайриоодий ҳолатлигини айтдилар. Чунки, бундай операциялар уларни инфекцияга чалиниш, чандиқлар ҳосил бўлиши, юз тўқималарининг ўлиши ва хатто кўрликкача бўлган хавфлар остига қўяди.

“Биз болалар ҳаётига жиддий зарар келтириши мумкин бўлган нотиббий, хавфли ва кераксиз бўлган амалиётларни тўхтатишимиз керак” дейди парламент аъзоси Лаура Трот.

У, 18 ёшдан кичик бўлган одамларга ботекс ва лабни пломба қилиш хизматини кўрсатишни жиноят деб аташ тўғрисидаги қонун ҳужжатининг асосий қўллаб-қувватловчисидир. Тротнинг айтишича, олиб борилган тадқиқотлардан 16 ёшдан кичик бўлган 100 минг киши косметик жарроҳлик амалиётини ўтказгани маьлум бўлди.

“Ботекс ва терига қўшимчалар киритиш бўйича қонуний ёш чегарасининг мавжуд эмаслиги ҳар қандай 15 ёшли қизнинг гўзаллик салонига кириб, ҳеч қандай малакага эга бўлмаган шахсга лабини операция қилдириши мумкинлигини билдиради. Бунинг давом этишига йўл қўйиб бўлмайди” дейди Трот парламент аъзоларига.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг