Мисрда икки қадимий пирамида очилиб янги кашфиётларни кашф этади

0
2723
Манба: AFP

Шанба куни Миср пойтахти Қоҳиранинг жанубида икки қадимий пирамида топилди. Улардан топилган саркофагларнинг баъзиларида яхши сақланиб қолган мумиёлар бор. Бу ҳақида Arab News хабар бермоқда.

Топилмалар вазири Ҳолид ал-Ананининг айтишича, ушбу пирамидалар қадимги Миср 4-сулоласининг биринчи ҳукмдори фиръавн Снеферуга тегишли бўлиб яқин кунларда ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади.

Шунингдек, археологлар жамоаси тахминан 4000 йил муқаддам ўрта подшоҳликка тегишли бўлган қадимий деворнинг қолдиқларини топди.

Топилмалар Нил дарёсининг ғарбий қирғоғидаги Даҳганшур некрополида, энг қадимги Миср пирамидалари жойлашган ҳудудда олиб борилган қазишмалар пайтида топилди.

«Бир неча тош, лой ва ёғоч саркофаглар топилган ва уларнинг баъзилари мумиёни яхши ҳолатда сақлаган», – дейди Топилмалар вазирлиги.

Қадимги девор қарийб 60 метрга чўзилган бўлиб, Даҳганшур некрополида 12-сулола фиръавни Аменемҳат II нинг пирамидасининг жанубида жойлашган.

Топилмалар орасида эрамиздан аввалги 332-йилда македониялик Александрнинг Мисрни эгаллаб олишидан тахминан 300 йил олдин кенг тарқалган ниқоблар ва тошларни кесиш учун ишлатилган қуроллари ҳам мавжуд бўлган.

Сўнгги йилларда Миср бутун мамлакат бўйлаб археологик кашфиётларни жонлантиришга ҳаракат қилмоқда, гарчи улар 2011 йилда баъзи бир тартибсизликларнинг юзага келишига сабабчи бўлган бўлса-да.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг