НАТО Россия ва Украина ўртасида сиёсий мақсадларга кўра ушлаб турилган шахсларни алмашишни энг тўғри йўл, деб ҳисоблайди

0
1583
Фото: https://fakty.ua

Шимолий Атлантика Иттифоқи (НАТО) Россия ва Украина ўртасидаги сиёсий мақсадларга кўра ушлаб турилган шахсларни алмашиш тўғри йўналишда қўйилган қадам, деб хисоблайди.

Альянс вакили Оан Лунгеску томонидан тегишли баёнот 8 сентябрь куни НАТО расмий сайтида эълон қилинди.

«Бу тўғри йўналишдаги қадам», дейилган хабарда.

Шунингдек, НАТО 2018 йил ноябрь ойида Керч бўғозида ҳибсга олинган Украина денгизчилари ва Россияда терроризмда айбланиб судланган директор Олег Сунцовнинг Украинага қайтарилиши тарафдоридир.

Бундан ташқари, альянс вакили Россияни Минск келишувлари, жумладан, маҳбусларни озод қилиш бўйича барча мажбуриятларини бажаришга чақирди.

Шу билан бирга, ҳисоботда ҳалокатга учраган «МH-17» самолётлари учун айбдорларни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг 2166-резолюциясига биноан айблаш кераклиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 сентябрь куни Россия ва Украина ўртасида ушлаб турилган шахслар алмашинуви бўлиб ўтди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг