Трамп, АҚШ ва Хитой ўртасида савдо шартномаси имзоланиши маълум қилди

0
1452
Arabnews

Дональд Трамп 23 декабрда АҚШ ва Хитой ўртасида савдо битимининг биринчи босқичи имзоланишини маълум қилди.

«Биз шартнома имзолаш маросимини ўтказамиз. Биз охир-оқибат, Си Цзинпин билан кўришамиз. Савдо битими амалга оширилди, у ҳозир таржима қилинмоқда», деди АҚШ президенти журналистларга.

АҚШ Савдо вакили Роберт Лайтфизер 13 декабрь куни иккала мамлакат вакиллари январь ойининг биринчи ҳафтасида савдо битиминининг биринчи босқичини имзолашларини айтганди.

Чоршанба куни Пекинда нутқ сўзлаган Хитой Ташқи Ишлар Вазирлиги вакили Генг Чуанг иккала мамлакат ҳам яқин алоқада эканлигини айтди.

«Иккала томоннинг иқтисодий ва савдо вакиллари савдо битимини имзолаш ва кейинги ишлар борасида яқин алоқада бўлиб туришибти»,  деди Генг.

Аммо у келишув ҳақида батафсил маълумот бермади. Хитой Савдо Вазирлиги вакили битим тафсилотлари расмий имзолаш маросимидан кейин эълон қилинишини айтган.

манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг