Ташқи ишлар вазири билан АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси учрашди

0
1478
Манба: https://t.me/davletovuz

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон билан учрашибди, дея ёзмоқда davletovuz  телегарм канали.

“Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан ажойиб учрашув бўлди. Биз умумий манфаатларнинг кенг доирасини ва шерикчилигимизни ривожлантиришнинг энг яхши йўлларини муҳокама қилдик. Биз Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва уларнинг бутун Марказий Осиёга ижобий таъсирини олқишлаймиз ва АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлигининг янада чуқурлашувига умид қиламиз”, дейилади Жон Болтоннинг твиттердаги саҳифасида.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг