Саудия Арабистони Шинжондаги сиёсатни қўллаб-қувватловчи мактубни ҳимоя қилди

0
2283
Манба: REUTERS/Thomas Peter

Пайшанба куни Саудия Арабистони 36 та бошқа давлат билан бир қаторда, Хитой ғарбий минтақасида жойлашган Шинжондаги сиёсатни қўллаб-қувватлаган мактубни ҳимоя қилиб чиқди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоботига кўра у ерда Хитой ҳукумати камида 1 миллион уйғур ва бошқа мусулмонларни ҳибсда сақламоқда.

Хитой Шинжонда кўплаб қамоқхоналар қурган. У, уларни экстремизмга қарши курашиш ва одамларга янги кўникмалар беришга ёрдам берадиган «таълим марказлари», дея таърифлайди.

Ўтган ҳафта Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг қарийб йигирма нафар вакиллари Хитой мусулмонларни оммавий ҳибсга олишни тўхтатишга чақирган мактуб ёзган эдилар. Бунга жавобан Саудия Арабистони, Россия ва яна 35 та бошқа давлатлар Хитойнинг инсон ҳуқуқлари соҳасида эришган “улкан ютуқлари” ҳақида мақтаб мактуб ёздилар.

«Ҳеч ким Саудия Арабистоничалик дунёдаги мусулмонларнинг аҳволидан кўпроқ ташвишланмайди. Ушбу мактубда биз одамларни қашшоқликдан олиб чиққан Хитойнинг ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаймиз», дейди Саудия Арабистонининг элчиси Абдуллоҳ ал-Муаллимий Нью-Йоркдаги мухбирларга.

Reuters томонидан кўрилган мактубнинг нусхасида, Шинжонда хавфсизлик тикланган ва барча этник гуруҳларнинг асосий инсон ҳуқуқлари сақланиб қолган, деб ёзилган.

«Терроризм ва экстремизм муаммосига дуч келган Хитой Шинжонда терроризм ва радикализмга қарши кураш, жумладан, касбий таълим ва ўқув марказларини ташкил қилиш учун бир қатор чора-тадбирлар кўрди», дейилади мактубда.

АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Жон Сулливан БМТ Бош котиби Антони Гутеррешнинг сафаридан олдин Вашингтоннинг ташвишларини етказишни илтимос қилган, чунки «Пекин уйғурларга ва бошқа мусулмонларга қарши репрессив кампанияни қонуний, яъни терроризмга қарши кураш чоралари сифатида кўрсатишни давом этмоқда».

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг