Туркия дипломат ўлдирилгандан сўнг Ироқдаги Курдистон ҳудудини бомбардимон қилди

0
1818
Манба: kurdistan24.net

Турк мудофаа вазири, «террорист» Курд қуролли гуруҳига, КИП (Курд Ишчи Партияси)га, Қандилда «оғир зарба» берилганини билдирди. Бу ҳақида Ал Жазира хабар қилмоқда.

Пайшанба куни Туркия, минтақадаги турк дипломати ўлдирилишига жавобан шимолий Ироқдаги Курд ҳудудига ҳаво ҳужуми уюштирди.

Ироқнинг ярим автоном Курд минтақасидаги турк консулнинг ёрдамчиси Эрбил шаҳрида чоршанба куни отиб ўлдирилган. Полиция манбаларининг айтишича яна бошқа икки киши ҳам ҳалок бўлган.

«Эрбилда содир бўлган ваҳший суюқасдан сўнг биз Қандилда кенг миқёсда ҳаво операциясини бошладик ва террор ташкилотига (КИП) оғир зарба бердик», деди мудофаа вазири Ҳулуси Акар.

«Террорчиларга тегишли қурол-яроғлар, уй-жойлар, бошпаналар ва ғорлар каби нишонлар йўқ қилинди.”

«Бизнинг терроризмга қарши курашимиз охирги террорчиларни зарарсизлантирмагунимизга ва шаҳидларимизнинг қони учун қасос олмагунимизга қадар давом этади|” деди у.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг