БМТ Бош котибининг янги йил нутқи: ёшларнинг фаоллиги умид уйғотади

0
2602
Фото: news.un.org/Е.Шанайдер

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг Янги йил табригини ижтимоий адолат, гендер тенглиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, иқлим ўзгаришига қарши курашда фаол иштирок этаётган ёшларга бағишлади.

(Видео: http://webtv.un.org/watch/player/6118271299001)

«Сизнинг авлодингиз одинги ўринларда, сизнинг фаолиятингиз – диққат марказида. Сизнинг ғайратингиз ва қатъиятингиз мени илҳомлантиради», – дейилади баёнотда.

Бош котиб ўз нутқида давом этар экан: «Сиз ҳақли равишда келажакни шакллантиришда иштирок этишни талаб қиласиз. Мен сизга қўшиламан. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти сизлар билан бирдам бўлиб, БМТ сизнинг ташкилотингиздир.», деди.

Бош котиб ўз нутқида халқаро ҳамжамият дуч келаётган қийинчиликлар хақида эслатиб ўтди: тенгсизлик, нафрат нутқининг тарқалиши, урушлар ва глобал исиш.

«Иқлим ўзгариши нафақат узоқ муддатли муаммо – бу, ҳозирги кундаёқ хавф туғдираётганилиги шубҳасиздир», – дейди БМТ раҳбари.

«Сайёрамизда ёнғин алангаси содир бўлётган бир пайтда, биз ўзимизга фаол бўлмаган авлодлар бўлиши учун имкон беролмаймиз», дея қўшимча қилди у.

Бош котибнинг таъкидлашича, 2020 йилда, БМТнинг 75 йиллиги муносабати билан, барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар ўн йиллиги – «адолатли глобаллашув йўл харитаси»га старт берилади. Ушбу ва бошқа ташаббусларни амалга оширишда Антонио Гутерреш ёшларга катта умид боғламоқда.

Ушбу контекстда, БМТ раҳбари ёшларни “ўз фикрларини очиқ билдириш”да давом этишга чақирди. “Кенг миқёсда фикрлашда давом этинг”, деди у. “Янги уфқларни кашф этинг. Қатъиятли бўлишда бундан кейин ҳам давом этинг.”, деди Бош котиб.

Нутқининг якунида Бош котиб барча сайёрамиз аҳолисига 2020 йилда тинчлик ва бахт тилаб қолди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг