Британияга келадиган ҳар бир одам 14 кунлик карантинга олинади

0
1380
Фото: REUTERS/Hannah McKay

Британияда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини юзагa келмаслиги учун мамлакатга келган деярли ҳар бир киши учун 14 кунлик карантин даври жорий этилади, деб хабар бермоқда The Times газетаси шанба куни. Ушбу қоида июнь ойидан бошлаб кучга киритилиши режалаштирилмоқда.

«Ушбу чора-тадбирлар Британия халқини ҳимоя қилишга ва вируснинг тарқалишини камайтиришга ёрдам беради», дейди ҳукумат вакили.

The Times хабарида айтилишича, Ирландия, Канар ороллари ва Ман оролидан муҳим юкларни олиб келадиган юк машиналари ҳайдовчилари карантиндан озод қилинади. Ундан ташқари ҳолатларда текширувлар амалга оширилади ва қоидаларни бузганлар 1000 фунт стерлинггача (1240 доллар) жаримага тортилиши ёки мамлакатдан депортация қилиниши мумкин.

Буюк Британияда карантин чекловлари 6 ҳафтадан кўпроқ вақтдан бери давом этмоқда. Бош вазир Борис Жонсон 10 май куни халққа қиладиган мурожаатида коронавирусга қарши курашнинг кейинги босқичи ҳамда карантин чекловларини аста секин юмшатиш борасида режаларни маълум қилиши кутилмоқда. Атроф-муҳит вазири Жорж Эустиснинг сўзларига кўра, Жонсон ҳозирги вазиятга эҳтиёткорлик билан ёндашади ва карантинни кескин тарзда юмшатмайди.

Ҳозирда Буюк Британия коронавирус қурбонлари сони бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда турибди. Бу мамлакатда касалланганлар 211 364 нафар бўлса, вафот этганлар 31 241 нафарни ташкил қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг