АҚШ Эрон учувчисиз самолётини Ҳормуз бўғозида уриб туширди

0
1880
Манба: novosti.az

Харбий дрон «мудофаа мақсадида» уриб тушурилди, деди АҚШ президенти Доналд Трамп

УСС Боксер, АҚШ денгиз кучлари кемаси, Ҳормуз бўғозида Эроннинг учувчисиз самалётини уриб туширди. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трумп Оқ Уйда маълум қилди, дея хабар беради Анадолу агентлиги.

Оқ Уй раҳбари бу самолёт Америка кемаси ва экипажининг хавфсизлигига таҳдид қилганини айтди.

Америка етакчисининг сўзларига кўра, Эрон харбий дрони АҚШ денгиз кемасига тахминан 900 метр масофагача яқинлашгандан сўнг уриб тушурилган.

Эрон Трампнинг сўзларини инкор қилди

Эронда учувчисиз самолёт йўқолиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф журналистларга АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг учувчисиз самолётини йўқ қилингани ҳақидаги баёнотига изоҳ берганда айтиб ўтди.

«Бугун бизда учувчисиз самолёт йўқолганлиги ҳақида хеч қандай маълумот йўқ», деди Жавад Зариф.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг