Францияга кўра, Европа Иттифоқи Брекситнинг кечиктирилишини маъқулламайди

0
1736
Фото: uk.reuters.com

Якшанба куни Франция ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, Eвропа Иттифоқи Британиядан унинг иттифоқдан чиқиши юзасидан музокаралар олиб бориш учун 31 октабргача бўлган муддатни узайтирмайди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар бермоқда.

“Бу жуда хавотирли. Британияликлар бизга аслида нимани хоҳлашларини айтиб беришлари керак», деди Жан-Ив Ле Дриан «Europe 1» радиосига берган интервьюсида.

Ле Дриан 31 октабрдан кейин яна узайтириш мумкинми деган саволга, ҳозирги шароитда эмаслигини айтди. «Биз ҳар уч ойда буни амалга оширмоқчи эмасмиз», деди у.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг