Мисрнинг археологик топилмаларга бой бўлган Луксор шаҳрида минг йиллар давомида яхши сақланиб қолган 30 та қадимий ёғоч тобутдан иборат ноёб топилма аниқланди.
Эркаклар, аёллар ва болаларнинг 30 та безатилган тобутлари ер остидан атиги 3 фут чуқурликдан топилган бўлиб, улар икки қатор қилиб жойлаштирилган. Тобутлар олий руҳонийларнинг оила аъзоларига тегишли, деб тахмин қилинмоқда. Уларнинг тарихи милоддан аввалги Х асрга бориб тақалади.
3000 йиллик ёшига қарамай, қора, яшил, қизил ва сариқ рангдаги илон суратлари, қушлар, лотус гуллари ва тобутларни қоплаган иероглифлар ҳали ҳам аниқ кўринади. «Ушбу кашфиётлар Миср обрўси учун бебаҳо нарсалардир», дейди вазир Холид Эл-Енани. Унинг таъкидлашича, “аҳамиятли” бўлган ушбу коллекция келгуси йилда Буюк Миср музейига топширилади.