“Оммавий диктант”

0
2569

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кунга бағишлаб ҳамкорликдаги тадбир ўтказилганлиги хақида маълум қилинди. Жумладан қисқасча маълумотда шундай дейилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5308-сон Фармони, Давлат дастурининг Чора-тадбирлар режаси, 177-бандида “Халқ саводхонлигини кўтариш, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётнинг барча соҳаларида миллий бойлик ҳисобланган тилнинг ролини ошириш” бўйича белгиланган вазифага ҳамда 21 октябрь “Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун” байрами муносабати билан жорий йилнинг 16-18 октябрь кунлари Маданият вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Фанлар академияси билан ҳамкорликда “Оммавий диктант” тадбири ўтказилади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг