CОVID-19 вакцинасини тарқатиш тезлиги боис, дунёда ҳаёт камида икки-уч йил давомида ўз ҳолига қайтмайди, деди лондонлик тиббиёт соҳаси мутахассисларидан бири Клер Венхем.
Лондон Иқтисодиёт мактабининг глобал соғлиқни сақлаш сиёсати кафедраси ассистенти бўлиб ишлайдиган доктор Клер Венхемнинг айтишича, бутун дунё аҳолиси вакцина орқали ҳимоя қилинмагунча коронавирус пандемияси тугамайди.
“Ҳозирги маълумотлар вакциналар дунё аҳолисининг барчасига етиб боргунича 2023 ёки 2024 йил бўлишини кўрсатмоқда. Бу узоқ вақт. Ушбу пандемия дунёнинг ҳар бир ерида бутунлай тугамагунча жаҳоннинг қайсидир жойида давом этаверади. Маълум бир мамлакатдаги одамлар эмлансада, дунё бўйича пандемия тугамас экан биз турли чекловлар асосида яшайверамиз” дейди Венхем.
Аввалроқ, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейсус давлатлар ўртасида вакциналарни адолатли тақсимлаш зарурлигини таъкидлаб, мамлакатларнинг “мен биринчи” қабилида иш кўриши пандемия ва одамларнинг азобланишининг узоқ муддатга чўзиши ҳақида огоҳлантирганди.
“Иқтисодий нуқтаи назардан, чегарадаги чекловлардан халос бўлиш ва нормал ҳолатга қайтиш учун биз дунё бўйлаб одамларнинг эмланишини таъминлашимиз керак» дея қўшимча қилди Венҳем.