«Толибон» ҳаракати маршал Дўстумнинг ўғлини асир олгани айтилмоқда

0
1007
Фото:tj.sputniknews.ru

Афғонистондаги ўзбеклар жамияти етакчиси маршал Абдул Рашид Дўстумнинг ўғлини «Толибон» ҳаракати асирга олгани айтилмоқда. «Sputnik» мазкур хабар «Толибон» ҳаракати тарафдорлари томонидан тарқатилаётганини маълум қилди.

Хабарга кўра, бош қўмондоннинг вориси «Толибон» ҳаракати томонидан қўлга олинган Жузжон вилояти маркази Шиберғон аэропортида қолган аскарлар билан таслим бўлган. Аммо расмий ОАВ ва идоралар бу маълумотни тасдиқламаган. Уларга кўра, Дўстумнинг ўғли ҳалигача вилоятнинг бошқа жойларида «Толибон»га қарши курашмоқда.

Маълумот учун, «Толибон» ҳаракати маршалнинг Жузжон вилоятидаги уйига 8 август куни бостириб кириб, барча қуролларини талон-торож қилганди.

Маълум қилинишича, маршал Дўстум 20 июнь куни Афғонистонни ҳарбий вертолётда тарк этган. Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликда маршал Дўстумнинг кетиш сабабларининг иккита версияси тарқатилган.

Улардан бирида маршал коронавирусга чалингани ва профессионал даволанишга муҳтож бўлгани, бошқасига кўра, у «Толибон» ҳаракати билан бўлган жангларда яралангани айтилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг