“Манчестер Юнайтед” мураббийи Boxing day ни танқид қилди

0
1792
Фото: Reuters

Ҳар йили декабрь ойининг охирида дунёдаги чемпионатларда кичик танаффус бўлади ва жамоалар дам олиш имкониятига эга бўладилар. Аммо, жаҳоннинг энг кучли мусобақаси бўлган Англия Премьер-лигаси бундан мустасно.

Бу чемпионатда Boxing day деб аталган жуда зич тақвим айнан Янги йил байрами арафасида бошланади ва мухлислар ҳеч ҳам зерикиб қолишмайди.

«Манчестер Юнайтед»нинг мураббийи Оле Гунар Сулшер Премьер-лиганинг Рождество ва Янги йил арафасидаги «адолатсиз» тақвимидан шикоят қилди.

«Юнайтед» бугун лига кубогида «Бурнли»га қарши майдонга чиқади. Жамоа бундан олдинги ушрашувни пайшанба куни «Ньюкасл» билан ўтказиб 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Қайта тикланиш учун бор йўғи 48 соат бўлди холос.

Зич тақвимга кўра жамоалар 21 кун ичида еттита ўйин ўтказишга мажбур.

«Менимча, бу ҳолат футболчиларга нисбатан адолатдан эмас. Бир ўйиндан кейин 48 соат ўтгач йигитлардан энг яхши даражага чиқишни кутиш адолатли эмас деб ўйлайман” дейди «Юнайтед» менежери Сулшер.

Бундан аввал Премьер-лигада карвонбошилик қилаётган “Ливерпуль” жамоаси устози ҳам Boxing day ҳақида шикоят қилиб, бу ҳолатни “жиноят” деб атаганди.

Manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг