Руслар йод сотиб олишга шошилмоқдалар. Сабаб жиддий.

0
1932
Манба: MSN

Россиянинг шимолий икки шаҳрида яшовчилар яқин атрофдаги ҳарбий синов майдончасидаги сирли авариядан сўнг радиация таъсирини камайтириш учун ишлатиладиган йодни кўп миқдорда сотиб олишмоқда, дея хабар берилмоқда Reuters агентлиги томонидан.

Мудофаа вазирлиги Россия шимолидаги синов майдончасида ядровий ёқилғи ёрдамида ҳаракатланувчи ракета двигателининг портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлган ва олти киши жароҳат олганини айтди.

Вазирлик дастлаб атмосферага зарарли кимёвий моддалар чиқмаганлигини ва радиация даражаси ўзгармаганлигини таъкидлаган бўлса-да, яқин атрофдаги Северодвинск шаҳри маъмурлари бу ҳусусида радиациянинг қисқа вақтга ортиши деб таърифлаганлар. Бундай авария нега радиация чақнашига олиб келиши тўғрисида расмий изоҳ берилмаган.

«Кун бўйи йод сўраб мурожаат қилишди», дейди Архангелск вилоятини қамраб олувчи ахборот агентлиги 29 Ru’га дорихоналаридан бири.

Шимолий Архангелск ва Северодвинск порт шаҳарларида йод тақчиллиги пайдо бўлганлиги ва бир нечта дорихоналарда тугаганлиги айтилган.

«Бизда етарли йод бор … лекин бугун у учун жуда кўп одамлар ташриф буюришди», дейди бошқа бир дорихона.

Ҳукумат Оқ денгиздаги Двина кўрфази ҳудудини ва унга яқин йўлларни бир ойга ёпди, бунинг сабабини тушунтирмади.

Эслатиб ўтамиз, Северодвинскда ядро сув ости кемаларини қурадиган кемасозлик заводи жойлашган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг