Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу 27 декабр куни Президент Владимир Путинга мамлакатнинг биринчи Авангард гиперсоник ракеталари ишга туширилганини айтди.
«Авангард гиперсоникли мосламаси билан жиҳозланган биринчи ракета 27 декабрь куни Москва вақти билан соат 10.00 да ишга туширилди», – дея хабар берди Россия мудофаа вазирлиги.
Россия расмийларининг таъкидлашича, ракета 33 минг километр соат тезликка эга.
Путин ушбу янги қуролнинг суратларини 2018 йилда эълон қилган ва у дунёда мавжуд бўлган ракеталарга қарши мудофаа тизимларининг барчасини мағлуб эта олишини айтганди.
Путин бу ҳафта, Россия эндиликда қуролларни ривожлантиришда Ғарб билан пойга ўйнамаётганини айтди.
«Бу бизнинг замонавий тарихимиздаги ноёб ҳолат: Биз улар билан эмас, балки улар биз билан қуроланиш бўйича қувлашмачоқ ўйнашмоқда» деди Владимир Владимирович.