Шиша идиш ҳаводан сувни ажратиб олиб, ўз-ўзини тўлдиради

0
2158
Манба: building-tech.org

Шу кунга қадар ҳаводан ҳеч нарса олинмайди деб ҳисобланиб келинар эди, аммо Австриядаги Fontus стартапи бундай дунёвий доноликни инкор этиб, Веналик саноат ишлаб чиқарувчи Кристофом Ретезар билан ҳамкорликда – ҳаводан сув чиқаришга қодир бўлган ғайритабиий гажет (асбоб) яратди.

Бундай янги маҳсулот шаҳардан ташқарида дам олишни яхши кўрувчиларга, саёҳатчиларга, спортчиларга қўл келади ҳамда тоза ичимлик суви манбалари йўқ жойда фойдали бўлади.

Маҳсулот яратувчилари мамнуниятлик билан билан ўзлари ихтиро қилган «фокус» нинг моҳиятини очиб берди: шишанинг ичидаги ҳаво кичик фильтрдан ўтказилиб, кейинчалик конденсация камераларига тушади ва кейин бир нечта совутгич ёрдамида суюқлик сирт устида сизиб чиқади ва асосий идиш сиғимига оқиб тушади.

Жараённинг самарадорлиги ва давомийлиги ҳавонинг нисбий намлигига ва атроф-муҳит ҳароратига боғлиқ. Улар қанчалик баланд бўлса, шиша тезроқ сув билан тўлдирилади.

Янги маҳсулотларнинг ҳажми 0,8 литр. Шиша идишнинг иккита модификацияси ишлаб чиқарилади. Fontus Airo шулардан бири бўлиб, қуёш батареяси билан ишлайди, у ҳам ҳимоя ғилофи сифатидаги вазифани бажаради, иккинчиси эса Fontus Ryde бўлиб, автоматик равишда ҳаракат пайтида ҳаво тўплайди ва қўшимча энергия манбаларини талаб қилмайди.

Шиша идишнинг пастки қисмида махсус капсулалар бўлиб, у сувни минераллаштириб, уни янада фойдали бўлишига хизмат қилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг