Ҳасан Руҳоний. У аслида ким? 

0
1426
Фото: royanews.tv

2013 йилнинг 3 августидан эътиборан Эрон Ислом Республикасининг амалдаги Президенти ҳисобланувчи Ҳасан Руҳоний 1948 йилнинг 12 ноябрида таваллуд топган. Давлат ва жамоат арбоби ҳисобланади.

Теҳрон университетини тамомлаган, суд ҳуқуқи бўйича бакалавр даражасига эга.
1995 йилда Глазгодаги Каледония университетида «Эрон тажрибасидан келиб чиқиб, Исломий қонунчилик ҳокимияти» мавзусида магистрлик диссертациясини ҳимоя қилди.

1999 йилда ўша университетда Руҳоний жамоат ҳуқуқи фанлари доктори илмий даражасини олди.

У 1999 йилдан бери Экспертлар Кенгашининг аъзоси ҳисобланади. Ҳасан Руҳоний Миллий Хавфсизлик Олий Кенгашининг раиси сифатида Эрон ядро дастури бўйича Европа давлатлари билан музокаралар олиб борган.

2013 йил 15 июндаги Президент сайловларида ғалаба қозонган.

2017 йил май ойида у иккинчи муддатга номзодлигини эълон қилди. 19 май куни Эронда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Уларнинг натижаларига кўра, Руҳоний 57% овоз билан иккинчи муддатга қайта сайланган.

Аммо, 2017 йил декабрь – 2018 йил январь ойида Эронда ҳукуматга қарши кенг кўламли норозилик намойишлари бўлиб ўтди ва намойишчиларнинг орасида «Руҳонийга ўлим» шиори янгради.

Ҳасан Руҳоний оилали. 5 фарзанднинг отаси.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг