Сешанба куни Россия Президенти Владимир Путин ва Украина раҳбари Володимир Зеленский Украина шарқидаги можарони ҳал қилиш ва маҳбусларни қайтариш масаласида телефон орқали музокара олиб борди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.
Апрел ойидаги президентлик сайлоовларида ютиб чиққан украиналик собиқ актёр Зеленский Россия сепаратчилари ва Киев кучларини ўзаро муросага келтиришни ўзининг асосий вазифаларидан бири деб билишини эълон қилди.
Кремл сўзларига кўра, Путин ва Зеленский ўртасидаги телефон мулоқоти Украина томонидан бошланган.
Кремлнинг баёнотида айтилишича, икки шахс Франция ва Германиянинг иштирокида Нормандия форматида ушбу масалада алоқаларни давом эттириш имкониятини муҳокама қилган.
Якшанба куни, Зеленский Россия билан имзоланган асосан амалга оширилмаган тинчлик битими бўйича Европада қўллаб-қувватланадиган музокараларни давом эттиришни режалаштираётганини ва Россияда қамалган украиналикларни озод қилишга ҳаракат қилишини айтди. Эслатиб ўтиш жоизки, улардан 24 нафари украиналик денгизчилардир.
2014-йилда Украинанинг шарқидаги низолар Россия Қрим яриморолини ўз ҳудудига қўшиб олиши билан бошланган эди. Натижада, 10 мингдан ортиқ одам қурбон бўлган.