Африканинг қадим чорвадорлари Саҳроий кабирни 500 йил чўлга айланиб кетмаслигига сабабчи бўлишган.
Лондон университет коллежининг халқаро олимлар гуруҳи шундай хулосага келган. Ушбу тадқиқот, инсон фаолияти, аксинча, Саҳроий кабирни чўланиишига ҳисса қўшганлиги ҳақидаги аввалги фаразни рад этди.
Маълумки, мил. Авв. 8000 дан 3500 йилгача. Шимолий Африканинг замонавий Саҳроий кабир чўлини ўз ичига олган ҳудуди гуллаб-яшнаган ва унумдор ерлар бўлган эди. Олимлар бу замонларни “яшил Саҳро» даври деб аташиб, у пайтларда кўчманчи-чорвадорлар яшаб келишган.
Ҳозирги кунга қадар, айнан саҳродан яйлов сифатида кенг фойдаланиб, чорва боқиш оқибатида, ўсимлик қопламининг камайиб, йўқолиб кетишига олиб келган ва бу эса ер юзасининг акс қайтариш кучини ошишига олиб келди ва натижада ёғингарчилик миқдори камайиб кетган дея ҳисоблаб келинар эди.
Бироқ, «яшил Саҳроий кабир” даврида қуёш энергияси ва ёғингарчилик миқдори, атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори ва бошқа бир қатор кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда, иқлим модели яратилганлиги сабабли, тадқиқотчилар Саҳроий кабирнинг чўллашиб кетишини «олдини олиш » учун чорвадорлар онгли равишда барча ишларни қилганлар.
Тадқиқот муаллифларидан бири бўлган Крис Берли, инсонлар иқлим ўзгаришига ажойиб тарзда мослашиб кетишган бўлиб, чорваларни мавсумий боқиш ва селекцион парвариш қилиш стратегиясидан фойдаланиб, чўлланиш жараёни юз бермаслигида уларга ёрдам берганлигини таъкидлаб ўтади.