Олимлар: компьютер ўйинлари одамларни агрессив ва аҳмоқроқ қилади

0
2205

Дартмут коллежининг психологлари ва социологлари баъзи компьютер ўйинлари геймерлар (компьютер ўйновчилар) орасида кўп миқдордаги агрессия уйғотишини аниқладилар.  
 
Бутун дунё бўйлаб 17 мингдан ортиқ болаларнинг психологик ҳолатини баҳолаш асосидаги тадқиқотлар, экспертларнинг Call of Duty, Grand Theft Auto ва Manhunt каби ўйинлар бошқаларига нисбатан кўпроқ тажовузкорлик ва ваҳимага сабаб бўлади деган хулосага келишди. 

Етти йиллик кузатишлар давомида – 2010 йилдан 2017 йилгача мутахассислар асосий кўрсаткичлар бўйича видео ўйинлар, шу жумладан умумий шафқатсизлик, индивидуал топшириқларни бажариш учун муқобил вариантлар йўқлиги ва муайян эпизодларда зўравонлик даражаси мавжудлигини таҳлил қилишди. 

Олимлар, шу жумладан машҳур бўлган Call of Duty и GTA  деб номланган ўйинлар ҳақиқий  нейростимулятор сифатида ҳали унчалик ривожланмаган онгга таъсир ўтказади, бу эса ўсмирлар ўз ота-оналари ва мактаб ўқитувчиларини ҳақорат қилишга ва қонунларни бузишига мажбур қилади.
Мутахассисларнинг аниқлашича, зўравонликсиз схемалар асосига қурилган ўйинлар, инсонларни мантиқ билан вазифаларга ечим топишга мажбур қилади ва тўғри таъсир кўрсатади.

Хусусан, мерганлар ва RPG лар тажовузни қўзғатадиган ва кортизол синтезини фаоллаштирадиган бўлса, масалан, Super Mario каби ўйинлар, аксинча, седатик сифатида таъсир қилади ва фойдаланувчиларда “кулранг моддалар” сақланиб қолишига имкон яратади.
Подробнее:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг