«АҚШ Туркияга Суриянинг шимоли-шарқига бостириб кириши учун қўйган санкцияларини бекор қилади», деди АҚШ президенти Дональд Трaмп.
Қарор Туркия ва Россия президентлари Сочида келишиб олган «Тинчлик булоғи» операциясининг тўхтатилишидан кейин қабул қилинди.
«Агар биз ёқтирмайдиган бирор нарса рўй бермаса, санкциялар бекор қилинади», деди Дональд Трамп. Турк ҳужуми эса Трамп Америка қўшинларини Суриядан олиб чиқишга қарор қилганидан кўп ўтмай бошланган эди.