Лавров БМТ Хавфсизлик Кенгашининг асосий муаммолари ҳақида гапирди

0
1621
Манба: Известия

Африка, Осиё ва Лотин Америкаси мамлакатлари БМТ Хавфсизлик Кенгашида фаол иштирок этмаяптилар, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «Известия» газетасига берган интервьюсида.

Ҳозирги вақтда Африка, Осиё ва Лотин Америкаси мамлакатлари БМТ Хавфсизлик Кенгашида пассив фаолият олиб бормоқда. С.Лавров бу БМТ Хавфсизлик Кенгашининг асосий муаммоси эканлигини таъкидлади.

«Осиё минтақасидан БМТ Хавфсизлик Кенгаши муваққат аъзолигига аллақачон Ҳиндистон номзоди, Лотин Америкасидан эса Бразилия номзоди илгари сурилмоқда», деди Лавров.

Рус дипломатининг сўзларига кўра, Бразилия ҳам, Ҳиндистон ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги ваколатини яхшилашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Уларнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги позицияларини яхшилашлари жуда муҳимдир.

Шунингдек, «БМТ Хавфсизлик Кенгашида Африка қитъасининг ваколатларини ошириш» керак.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг