Олмаота вилоятида 100 МВт қувватга эга электр қуввати ишлаб чиқарувчи станция фойдаланишга топширилди

0
1721
Фото: INFORM.KZ

Бу ерда йилига 160 миллион кВт/соат электр энергиясини ишлаб чиқарилади.

Алмати вилоятида, Капшагай шаҳри яқинида 100 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси фойдаланишга топширилди, дея, ушбу лойиҳани амалга оширган Eneverse KunKuat компанияси томонидан хабар берилмоқда.

Амалга оширилган лойиҳа 270 гектар майдондаги қуёш паркини, 220 кВ подстанция ва 220 кВ юқори вольтли линия қурилишини ўз ичига олади.

Қуёш электр станциялари объектларининг қурилиши 2018 йил сентябрь ойида бошланган. Қуёш электр станцияси лойиҳасининг умумий қиймати 27,7 млрд. тенгени ташкил қилди. Шундан Eneverse KunKuat лойиҳага 10,4 млрд. сармоя киритган.

Шунингдек, молиялаштириш учун «Қозоғистон Тараққиёт банки» АЖнинг қарз маблағлари (10,8 млрд. тенге) ва «БРК-Лизинг» АЖ молиявий лизинги (6,5 млрд. тенге) жалб қилинди.

Вилоят бюджетидан эса 220 кВ кучланишли электр узатиш линияларининг қурилиши учун 233 миллион Тенге миқдорида маблағ ажратилди.

Ушбу Қуёш электр станцияси лойиҳаси бўйича ҳар йили 160 миллион кВ/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади ва шартли равишда атмосферага CО2 чиқиндиларини йилига 150 минг тоннага камайтиради.

«Eneverse KunKuat» ТОО – бу Сингапурнинг Eneverse KunKuat PTE. Ltd компаниясининг шўъба корхонасидир. ЕКК ни назорат қилувчи эгаси Universal Energy Co., Ltd (UE) ҳисобланади.

UE фаолияти қуёш ва шамол энергиясига қаратилган бўлиб, Шанхай, Гонконг, Сингапур, Олмаотада офислари бор ва Қозоғистондаги қайта тикланадиган энергия лойиҳаларининг умумий ҳажми эса, 380 МВтни ташкил этади.

2017 йил октябрь ойида Қозоғистон Энергетика вазирлиги ЕККни қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича энергия ишлаб чиқарадиган компаниялар рўйхатига киритди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг