Саудия Арабистонида коронавирус билан касалланганлар сони 300 мингдан ошди. Беморларнинг 90 фоизи тузалган

0
1741
Shutterstock

Саудия Арабистонида CОVID-19 ташхиси қўйилган беморларнинг 90 фоизи тузалди,дея хабар берди Қиролликнинг соғлиқни сақлаш бўйича расмийлари 18 август куни. Бу мамлакатда сешанба куни 4526 киши коронавирусдан батамом тузалди. Бу билан соғайганларнинг умумий сони 272 911 кишига етди.

Ўтган 24 соат ичида коронавирусдан халос бўлганларнинг 1439 нафари пойтахт Ар-Риёд шаҳрида, 877 нафари Жиддада ва яна 275 нафари Даммамда қайд этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, CОVID-19 нинг тарқалишини чеклаш борасида жорий қилинган эҳтиёт чоралари янги касалланиш ҳолатларини камайтиришда муҳим рол ўйнади. Коронавирусга қарши курашдаги ҳаракатларнинг бир қисми сифатида мамлакатдаги касалхоналардаги реанимация жойлари кўпайтирилди.

Гонгконгдаги Deep Knowledge Group иттифоқининг ҳудудлар хавфсизлиги бўйича таҳлилларига кўра, ҳозирги коронавирус пандемияси даврида дунёдаги энг хавфсиз бўлган 20 мамлакат ичида Саудия Арабистони 17 ўринни эгаллаган.

Лекин, Қиролликдаги касалланганларнинг умумий сони 300 мингдан ошиб кетди. Сўнгги пайтларда Саудияда янги касалланиш ҳолатлари бир кўтарилиб, бир пасайиб турибди. 18 август куни 1409 кишининг CОVID-19 ни юқтириб олгани аниқланди ва касалланганларнинг умумий сони 301 323 кишига етди. Айни пайтда даволанаётганлар 24 942 кишини ташкил қилмоқда. Уларнинг 1716 нафари оғир ёки ўта оғир аҳволда.

Шунингдек, Саудияда 18 август куни яна 34 киши коронавирусдан вафот этган бўлиб, қурбонларнинг умумий миқдори 3470 кишига етди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг