Қувайтда янги амир эълон қилинди

0
1157
Фото: AP

29 сентябрь куни Қувайт амири Шайх Сабаҳ Ал-Аҳмад Ал-Сабаҳ 91 ёшида вафот этганди. Қувайт вазирлар маҳкамасининг берган маълумотларига кўра, эндиликда валиаҳд шаҳзода Шайх Наваф Ал-Аҳмад Ал-Сабаҳ Қувайтнинг янги амирига айланди.

Шайх Наваф марҳум амирнинг укаси ҳисобланади. У 2006 йилда валиаҳд шаҳзода деб эълон қилнганди. Худди шу йили Шайх Сабаҳ Қувайт тахтига ўтирган.

Қувайт конституциясига кўра, валиаҳд шаҳзодаликка номзод бўлган ҳар бир янги шахс Миллий Кенгашнинг кўпчилик аъзолари томонидан маъқулланиши керак. Шундан кейингина у валиаҳдликка эришади.

Одатда, Қувайтда амир ва валиаҳд шаҳзодалар Мубоак Ал-Сабаҳ авлодлари ичидангина танлаб олинади.

83 ёшли Шайх Наваф илгари мудофаа вазири ва ички ишлар вазири бўлган. 1990 йилда Ироққа бостириб кирилгандан сўнг, у Меҳнат ва ижтимоий ишлар вазири бўлди ва шу лавозимда 1992 йилгача ишлади. 1994 йилдан 2003 йилгача Шайх Наваф Миллий гвардия бошлиғининг ўринбосари бўлган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг