Қозоғистонда 2021 йилда илм-фан соҳасида кутилаётган ўзгаришлар маълум қилинди

0
897
Фото:inform.kz

Қозоғистонда йил охирига қадар 200 та мактаб қурилиши якунланади. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон бош вазири Асқар Маминга асосланиб хабар берди.

– 2021 йил охирига қадар таълим соҳаси инфратузилмаларини ривожлантириш учун 1015 та мактаб модернизация қилинади ва 200 та мактаб қурилиши якунланади. Шу билан бирга 14,3 минг ўринли 48 та ётоқхона фойдаланишга топширилади, – деди Бош вазир Асқар Мамин Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, илм-фанни ривожлантириш мақсадида олимларнинг стажировкаси учун 500 та грант ва илмий лойиҳаларга мингта грант ажратилади.

Шунингдек, 535 коллеж, 5,5 минг корхона ва ташкилот, жами 58 минг талаба дуал таълим билан қамраб олинади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг