Шри-Ланкада ҳарбий ҳаво базаси халқаро аэропортга айлантирилди

0
1986
Foto: Leisure Marks

Шри-Ланкада собиқ ҳарбий ҳаво базаси бўлган Палали аэропорти Жаффна, деб номланувчи халқаро аэропортга айлантирилди. Бу Шри-Ланкадаги учинчи аэропорт ҳисобланади. Янги аэропортни мамлакат президенти Маитҳрипала Сирисена тантанали равишда очиб берди. Шунингдек, ушбу маросимда Бош вазир Ранил Викремесинг ва Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ҳам қатнашишди.

13,8 миллион долларга янгиланган аэропортда 1400 метр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги бор бўлиб, унда АТR372 самолёти ҳаракатлана олади. Кейинчалик бу йўлак 3500 метргача кенгайтирилади ва Аirbus А320 ва А321 каби йирик йўловчи самолётларини қабул қилиши мумкин бўлади.

Бош вазир Викремисенинг таъкидлашича,  янгиланган Жаффна халқаро аэропорти Шри-Ланкада авиациясида «бурилиш нуқтаси» бўлди. «Шри-Ланка ва Ҳиндистон ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни амалга ошириши кутилаётган аэропорт шимолда туризм саноатини ривожлантиришга ёрдам беради. Бу мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва умуман ривожланишида муҳим рол ўйнайди”, дейди Бош вазир.

Дастлаб ушбу аэропортдан Ҳиндистон йўналишларига, сўнгра Австралия, Хитой, Япония, Яқин Шарқ ва Европанинг баъзи шаҳарларига парвоз қилиш мумкин бўлади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг