ФИФА президенти:  ”Ирқчилар стадионлардан ҳайдаб чиқарилиши керак”

0
1802
Фото: ComandoOnline

Пайшанба куни ФИФА президенти Жанни Инфантино қора танли футболчиларни ҳақорат қилган томошабинларни жазолашни талаб қилар экан, ирқчиларни стадионлардан «ҳайдаб чиқариш» кераклигини айтди.

Бир неча кун аввал ўтказилган Болгария-Англия ўйинидаги ҳолатдан ранжиган Инфантино ирқчиликни танқид қилди. Ўшанда болгариялик мухлислар англиялик қора танли футболчиларга ҳақоратомуз сўзлар айтишган ва шу сабаб ўйин 2 марта тўхтатилганди.

«Агар футболчиларни ҳақорат қиладиган ирқчилар бўлса, биз ўйинни тўхтатишга мажбур бўламиз. Биз ирқчиларнинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз. Уларни стадиондан ҳайдаб чиқариш ва бошқа футбол стадионларига киришларига йўл қўймаслик керак. Шунингдек, уларга қарши жиноий иш очиш зарур”, деди у Даккада ўтказилган матбуот анжуманида.

Инфантино, шунингдек, 2022-йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати «дунёдаги энг яхши Жаҳон кубоги» бўлишини айтди. «Ишонаманки, Қатарда биз техник нуқтаи назардан, энг яхши Жаҳон кубогига гувоҳ бўламиз». У стадионлар тўла бўлишига ишонч билдирди.  «Футбол – дунёдаги биринчи рақамли спорт.  Жаҳон кубогида Қатардаги ва дунёнинг бошқа жойларидаги стадионларни бемалол тўлдирамиз».

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг