Буюк Британия фуқаросининг таъкидлашича, толиблар уни хотини билан биргаликда британиянинг эвакуация марказига кетаётганида калтаклашган, деб ёзмоқда Independent газетаси.
Британияликнинг таъкидлашича, у электрон почта орқали Британия элчихонасидан Кобул аэропортига келиш ҳақида йўриқнома хатини олган. Унинг айтишича, йўлда толиблар уни ва хотинини қаттиқ калтаклашган ва орқага қайтишни буюрган. Энди улар қўрққанидан уйидан чиқолмай турибди.
Хабарда таъкидланишича, хорижликлар учун Кобул аэропортига етиб бориш жуда мушкул. Фақат америкалик ҳарбийлар ҳеч қандай тўсиқларсиз аэропортга кирмоқда, чунки уларнинг хавфсизлигини АҚШ кучлари таъминлаб турибди.
Бундан аввал ҳам “Толибон” жангарилари хорижликларни калтаклаётгани ҳақда хабар қилинган эди. Масалан, Los Angeles Times нашрининг журналисти ёзишича, жангарилар уни калтаклашган, кейин узр сўраган.