Биринчи марта Голландия пойтахти Амстердамда азон ўқилди

0
2121
Манба: Yenisafak.com

Голландия пойтахти Амстердамда, асосан, марокашликлар борадиган Мовий масжидда тўсиқларга қарамай, бу ҳафта жума намозида овоз кучайтиргичларда азон ўқилди.

Амстердамда масжид жамоаси ва маҳалла аҳли биринчи марта ўқилаётган азонни тинглаш учун ташқарида кутиб ўтиришган, ибодат вақти азон овозини мобил телефонларига ёзиб олишган.

Масжиднинг матбуот вакили Нурдин Вилдменнинг таъкидлашича, масжид аҳли ўтган ҳафта ўқилмаган жума намози азонининг бу хафтада ўқилганидан жуда хурсанд бўлишган ва ғурурланишган.

Голландиядаги масжидларнинг 7 фоизида йиллар давомида намоз ўқилади, фақатгина пойтахт Амстердамда бу ҳолат биринчи марта эканлигини таъкидлаган Вилдмен: “Азоннинг имом томонидан ўқилишига аҳолининг муносабати турлича. Танқидлар бўлишига қарамай, муносабат ижобийдир. Намоз ўқилишини эълон қилганимизда шовқин кўтарилса-да, бу аҳолидан эмас, балки сиёсатчилар томонидан амалга оширилди”, дея баёнот берди.

Маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолилардан бири Урсула ван Спронсен: “Масжид очилишида азоннинг овозини тинглаган эдим ва бу менга жуда ёққан ва яна тинглаш учун келдим. Жомеъ яқинида яшайман. Энди ҳар хафта азонни эшитишим мумкин”, деди.

Таъкидлаш жоизки, Нидерландия Конституциясида диний эътиқодлар эркинлигига рухсат берилган бўлиб, 1980 йилларда тартибга солинган қонун ибодат пайтида ҳар ким ўз эътиқодига кўра намозга чақириқ қилиш ҳуқуқига эга.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг