АҚШ, YPG/PKK ва Эрон ўртасидаги нефть савдосидан ташвишланмоқда

0
2083

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп баёнот берди, дея хабар бермоқда Анадолу.

Қўшма Штатлар, Туркияда террористик ташкилот дея кўриладиган YPG/PKK  томонидан Сурияда Эронга нефть сотилаётганидан хавотирда. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп баёнот берди.

«Улар қўлларида бор бўлган оз миқдордаги нефтни Эронга сотишаётгани менга ёқмади. Биз улардан (нефть) сотмасликни сўраган эдик. Бизнинг шерикларимиз, курдлар, Эронга нефть сотмоқдалар, бу эса менга ёқмайди «, деди Америка раҳбари.

Шу билан бирга, у Қўшма Штатлар YPG/PKK ни ҳимоя қилишни истайди, чунки Вашингтон минтақадан қўшинларни олиб чиқмоқда. «Улар (YPG/PKK)ни Туркия ёқтирмайди, аммо бошқаларга ёқади. Улар жуда яхши жанг қиладилар. Биз курдларни ҳимоя қилишни истаймиз. Аммо мен Сурияда абадий қолиб кетишни хоҳламайман. У ерда қум ва ўлим бор, «дейди Трамп.

Бундан ташқари, Трамп АҚШнинг Суриядаги бўлинмаларини олиб чиқиш жараёни тўрт ой давом этиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотни инкор қилди. «Мен секин ёки тезроқ чиқиб кетиш (Суриядан қўшинларини олиб чиқиш) ҳақида ҳеч нарса айтмадим. Баъзиларнинг айтишича, тўрт ойлик муддатни айтган эмишман, лекин мен бундай деб айтмадим. Биз Сурияни маълум бир вақт ичида тарк этамиз «, деди Оқ уй раҳбари.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг