WSJ: Трамп Давос форумига сафарини бекор қилиши мумкин

0
2027

АҚШ  президентининг қарори федерал ҳукуматнинг иши қайта тикланишига боғлиқ

АҚШ президенти Дональд Трамп Давосда бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий форумига (ЖИФ) ташрифни бекор қилиши мумкин, деб ёзади The Wall Street Journal

Нашрнинг маълумотларига кўра, Трампнинг форумда қатнашиш қарори республикачилар ва демократларнинг АҚШ ҳукумати фаолиятини бошлашдан аввал  уни молиялаштириш юзасидан келиша олишига боғлиқ бўлади (тадбир 22 январда бошланади).

Америка раҳбарининг Швейцарияга ташрифи қисқартирилган бўлиб, тахминан 12 соат давом этади. Бюджет бўйича низо ҳал қилинмаса, Трамп бутун сафарни бекор қилади. Бу ҳолатда Америка делегациясининг сони сезиларли даражада камаяди, дея ёзади WSJ.

Жаҳон иқтисодий форуми 22 ва 25 январь кунлари Давосда бўлиб ўтади. Аввалроқ Оқ Уй, тадбирда АҚШ делегацияси молия вазири Стивен Мничун бошчилигида қатнашишини маълум қилди. Давлат котиби Майкл Помпео ва бошқа бир қатор юқори лавозимли амалдорлар ҳам у ерга боришни режалаштирган.

АҚШ федерал ҳукумати иши 22 декабрдан бошлаб қисман тўхтатилди, чунки ҳукумат давлат бюджетини қабул қилмади. Молиявий баҳсларнинг сабаби Республикачилар билан Демократлар ўртасида Қўшма Штатларнинг жанубий чегарасида деворни қуришни молиялаштиришга оид келишмовчиликлар бўлди.

Трамп бу мақсадлар учун 5,6 миллиард доллар ажратишга харакат қилмоқда. Демократлар эса бунга қарши чиқишмоқда. Оқ уйда 9 январь куни бўлиб ўтган учрашувда томонлар келишувга эриша олмадилар.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг