Франция кўчаларига 135 мингдан зиёд киши чиқди

0
1417

Полициячига 1723 нафар норозилик акцияси иштирокчилари олиб келинган, улардан 1220 нафари ички ишлар вазирлиги томонидан қўлга олинган. Бу хақда Анадолу хабар бермоқда.

Францияда содир бўлаётган «сариқ рефлекторлар» намойишидаги иштирокчилар сони 136 минг кишидан ошди. Ушбу маълумот Франция Ички ишлар вазирлигига томонидан келтирилмоқда.

Полиция бўлинмаларига 1723 нафар намойишчи олиб келиб топширилган бўлиб, улардан 1220 нафари қўлга олинган.

Ҳукумат томонидан норозиликларни тўхтатиш ва 2019 йилда ёқилғи нархининг кўтарилишини бекор қилишга тўғрисидаги ваъдаларига қарамай, «сариқ рефлекторлар» президент Эммануэл Макроннинг сиёсатига норозилик билдириш учун яна Франция шаҳарлари, асосан, Париж кўчаларига чиқди.

Намойишчилар полицияга қарата портловчи мосламалар ва бошқа нарсаларни улоқтириб ташлашиб, Макронни истеъфога чиқшга чақиришди.

Намойишлар ўғирликлар ва отишмалар билан бирга бўлиб ўтди.

Францияда 17 ноябрдан бошлаб ёқилғи нархининг ўсиши билан боғлиқ оммавий норозиликлар давом этмоқда.

Намойишчилар устиларига сариқ рефлекторни кийиб олишган. Тартибсизликлар натижасида 3 киши ҳалок бўлган ва 1043 киши яраланган. Шу пайтга қадар, яраланганлар орасида 222 хавфсизлик кучлари бўлган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг