Саудия журналисти Жамол Қошиқчи (ғарб оммавий ахборот воситаларида Хашогги)нинг туркиялик қаллиғи, АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Оқ Уйга келиш учун билдириган таклифга жавоб қайтарди.
Истанбуллик аспирант аёл Хадича Чингиз, шанба куни The New York Times газетасида чоп этилган мақолада, қачонки Трамп, Жамолнинг йўқолиб қолиш билан боғлиқ холатни очиб беришда аниқ амалий ёрдам берган тақдирда «таклифни қабул қилиши мумкинлигини кўриб чиқиши» хақида ёзган.
«Агар У (Дональд Трамп) Истанбулдаги Саудия консуллигида содир бўлган воқеаларни аниқлаштиришга ёрдам берадиган бўлса, мен унинг таклифини қабул қилиш хақида ўйлаб кўраман», – дейди Трамп ҳақида аёл.
Ўз навбатида, саудиялик жосусларнинг мухолифатдаги журналистини ўлдирилишида алоқадорлиги тасдиқланган тақдирда, АҚШ президенти Саудия Арабистони учун «қаттиқ жазо» ваъда қилган.