Август ойида Жанубий Кореянинг экспорт ҳажми 5.8% га камайди

0
1625
Фото: Газета.ру

Жанубий Корея экспорти кетма-кет тўрт ой давомида пасайишда давом этмоқди. Бу ҳақда Yonhap News Корея банки вакилларига таяниб хабар берди.

Эълон қилинган маълумотларга кўра, 2019 йил август ойида экспортнинг жисмоний ҳажми индекси 108,98 пунктни ташкил этди, бу аввалги ойга нисбатан 5,8 фоизга кам.

Маълумки, май ойида бу кўрсаткич 3,3 фоизга, июнь ойида 7,3 фоизга, июлда 0,6 фоизга пасайган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, компютер, электрон ва оптик асбоблар экспорти 5,1% га, асбоб-ускуналар 11% га, бирламчи металл буюмлар 5,8% га камайди. Аксинча интеграл микросхемалар экспорти 21,2% га ўсди. 2018 йил билан таққослаганда жами экспорт 27,8 фоизга камайди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг