АҚШ Конгрессидаги демократлар Давлат департаментидан Украинага оид ҳужжатларни талаб қилди

0
1792
Фото: ИА Регнум

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги Демократик партия аъзолари Давлат Департаментидан Президент Дональд Трампнинг Украина Президенти Владимир Зеленский билан алоқалари тўғрисида ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишди, деб хабар бермоқда Reuters.

Хабар қилинишича, тегишли хат АҚШ Конгрессининг Ташқи ишлар қўмитаси томонидан Давлат департаментига юборилган. Мактубга кўра, қонун чиқарувчилар Украина билан боғлиқ барча ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилмоқда.

Демократлар, шунингдек, АҚШ Давлат департаменти, АҚШнинг Украинадаги махсус вакили Мари Йованович, Курт Волкер, Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари Жорж Кент, Давлат департаменти маслаҳатчиси Улрич Бреҳбул ва АҚШнинг Европа Иттифоқидаги доимий вакили Гордон Сонландни АҚШ Конгрессига тинглашни талаб қилди. Таъкидланишича, конгрессменлар импичмент жараёнинининг бир қисми сифатида Америка ташқи ишлар вазирлиги ходимларини сўроқ қилмоқчи.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг